Ван Бастен: «Тен Ҳагнинг жуда катта маблағни сарфлагани – ахмоқлик. Каземиро – шунчаки ном, Угарте учун қанақасига 50 млн сарфлаш мумкин?»
Нидерландия футболи афсонаси Марко ван Бастен Эрик тен Ҳагнинг «МЮ»даги трансферларини танқид қилди.
«Уларнинг янги ўйинчиларини кўрдим – Угарте қанақасига 50 миллион евро туриши мумкин? Қанақасига?!
Тен Ҳаг 6-7та трансфер учун жуда катта маблағни сарфлади ва бу яхши ўйинчилар учун қилинган харажат эмас. Бу шунчаки ахмоқлик.
Ҳимоя? Топ-футболчи йўқ. Рэшфорд гол урмай қўйган. Фернандеш – яхши ўйинчи, Онана – яхши дарвозабон. Аммо уларнинг таркибида «яхши футболчи» дейиш мумкин бўлган бошқа ўйинчилар йўқ.
Каземиро – ўтмишда қолди, ундан шунчаки номи қолган. Гарначо – яхши ўйинчи, аммо ҳал қилувчи эмас. Таркибда намуна бўладиган футболчи йўқ», – дейди «Милан» ва Нидерландия миллий жамоаси собиқ форварди ўз интервьюсида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар