Камолиддин Тожиев: «Стартни айтмаса, ўйинни назорат қилдик. Эронга ижобий натижа учун келгандик»
«Пахтакор» мураббийи Камолиддин Тожиев ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган «Персеполис» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Баҳс бошидаги қўпол хато туфайли тўп ўтказиб юбордик. Ўйин бошидан ҳушёрликни йўқотган бўлишимиз мумкин, лекин шундан кейин баҳсни назорат қилдик. 3-4 та яхши вазиятларга эга бўлдик, ҳисобни тенглаштиришга эришдик.
Кечаги матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтгандим, «Персеполис»ни жуда яхши таҳлил қилгандик. Эронга ижобий натижа учун келган эдик.
Турнирнинг формати ҳақида гапирадиган бўлсам, бу тизим биз ва бошқаларга кўпроқ тажрибага эга бўлиш имконини беради», — дея Тожиевнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар