Артета: «ПСЖ» тўпни йўқотганда, дарҳол yни қайтариб олишга уринади. Энрике доим шундай ўйнаган»
Микел Артета Чемпионлар Лигаси ўйини олдидан «ПСЖ»нинг услуби ҳақида гапирди.
«Ҳамма бу ўйинни интиқлик билан кутмоқда. Бу мавсум формати бироз бошқача ва биз Европа футболидаги энг юқори даражали қаршиликларга дуч келяпмиз. Бу — ажойиб имконият.
«ПСЖ» ҳақиқатан ҳам кучли. Улар ўйиннинг ҳар бир қисмида устунлик қилишади ва жуда аниқ мақсадларга эга. Уларда тўп йўқ бўлганда, дарҳол уни қайтариб олишни хоҳлашади ва сизга ҳужум қилишади. Бу — Луис Энрике. У қаерда бўлмасин, худди шундай ўйнайди», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
«Арсенал» — «ПСЖ» баҳси бугун, 1 октябр куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 2 октябрга ўтар кечаси 00:00да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар