Ўзбекистон ҳакамлар маркази Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги «Навбаҳор» - «Андижон» учрашувига хорижлик ҳакамлар таклиф этилганини маълум қилди.
Унга кўра, 5 октябр куни Фарғонада ўтадиган финал баҳсига Саудия Арабистонидан 4 нафар ҳакам чақирилди. ФИФА ҳаками Холид Солиҳ ат-Тураис учрашув бош ҳаками сифатида ишласа, унга қанотларда икки нафар ҳамюрти ёрдам беради. ВАР ҳаками ҳам Саудия Арабистонидан – Султон Санат ал-Ҳарби.
Маълумот учун, учрашув соат 17:00да бошланади.
Ўзбекистон кубоги. Финал
«Навбаҳор» - «Андижон»
Фарғона, «Истиқлол» стадиони
Бош ҳакам: Холид Солиҳ ал-Тураис
1-ёрдамчи ҳакам: Абдулраҳим Ҳабиб ал-Шаммари
2-ёрдамчи ҳакам: Муҳаммад Маки Алабакри
Захира ҳаками: Найим Қосимов
ВАР ҳаками: Султон Санат ал-Ҳарби
АВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
Назоратчи: Владислав Тсейтлин
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов