ОФК Элит Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» Эрон чемпиони «Персеполис» билан дуранг қайд этди.
Шаҳри Қодсда ўтган баҳснинг 1-дақиқасидаёқ форслар Алипурнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада Драган Черан ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Шу куни мезбонлар сафида Остон Ўрунов захирадан майдонга тушди.
Шу тариқа, «Пахтакор» турнирдаги илк очкосини ишлади ва ҳозирча 12 жамоа орасида 10-ўринда бормоқда. «Персеполис» ҳисобида ҳам бир очко бор.
ОФК Элит Чемпионлар лигаси. 2-тур
«Персеполис» - «Пахтакор» 1:1
Бош ҳакам: Абдуллоҳ Жамоли (Кувайт)
Голлар: Алипур 1 – Драган Черан, 59.
«Персеполис»: 1.Қундуз, 11.Аҳмадзода (27.Меҳрий, 58), 9.Алипур (31.Жоао, 58), 19.Амирий (10.Ал-Касир, 69), 20.Ал-Амлуд, 30.Гвелесиани, 6.Каънони, 77.Ходабанделу (21.Содиғий, 46), 4.Муҳаммадий, 7.Рофеий (70.Остон Ўрунов, 69), 5.Риги.
«Пахтакор»: 12.Владимир Назаров, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достон Ҳамдамов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 30.Отабек Жўрақўзиев (99.Улуғбек Ҳошимов, 73), 10.Драган Черан (40.Кими Мерк, 84).