30.09.2024 08:46
2252
Камолиддин Тожиев: «Остон Ўрунов бизнинг академиядан етишиб чиққан. Уни қандай тўхтатишни биламиз»

«Пахтакор» мураббийи Камолиддин Тожиев ва яримҳимоячи Сардор Собирхўжаев Элит ОЧЛ 2-туридан ўрин олган «Персеполис»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдиришди. 

«Персеполис» Эроннинг амалдаги чемпиони ва катта тажрибага эга жамоа ҳисобланади. Юқори савияли футболчиларга эга, яхши шаклланган. Рақибни ҳурмат қиламиз. Бизни жуда қизиқарли ўйин кутмоқда, деб ўйлайман.

Рақиб сафидаги Остон Ўрунов? У бизнинг академиядан етишиб чиққан. Уни яхши биламиз. Унга қарши қандай ҳаракат қилишимизни кўриб оласиз.

«Персеполис» ҳужумга жуда тез ўтади ва қанотларда фаол ўйнайди. Ҳимоясида бўш ҳудудлар қолдириши мумкин. Уларни яхши ўрганиб чиқдик», — дейди Тожиев. 

«Бу ергача узоқ йўл босишимизга тўғри келди. Жамоада кайфият яхши, эртага уйга 3 очко билан қайтишга уринамиз», — деди Собирхўжаев.

Ўйин бугун, 30 сентябр куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар