30.09.2024 15:12
4057
Теглар
Абдуқодир Ҳусанов «Ланс» - «Ницца» учрашувида ўйинчилар орасида энг юқори баҳо олди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Ланс» клуби сафида навбатдаги марта энг яхши ўйинчилардан бирига айланди.

Франция чемпионати 6-тури доирасидаги «Ланс» - «Ницца» (0:0) ўйинида ўзбекистонлик 20 ёшли марказий ҳимоячи ўйин давомида жамоаси дарвозаси дахлсиз қолишини таъминлади ва бутун ўйин давомида фаоллиги билан ажралиб турди. Абдуқодир ўйинда 6 марта тўпни эгаллаб олди, 4 марта рақиб зарбасини қайтариб қолишга (блок) эришди, тўлиқ ўйин давомида ҳаводаги курашларда ҳам устунлик қилди.

Sofascore статистик портали «Ланс» - «Ницца» (0:0) ўйинида лансликлар дарвозабони Брис Самба ўйинига 8,5 баҳо берган бўлса, майдондаги ўйинчилар орасида энг юқори балл Ҳусановга берилган – 8,2 баҳо. Ниццаликлар голкипери Мерсин Булка ҳам 8,2 балл олган. Қолган ўйинчиларнинг баҳоси 8 баллга етмаган.

«Ланс» - «Ницца» (0:0) учрашувида ўйинчиларнинг баҳолари:

Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов «Ренн» - «Ланс» ўйинида (1:1) ҳам лансликлар сафидаги энг юқори баҳо олган уч футболчидан бирига айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар