29.09.2024 15:51
2102
Мбаппенинг Франциядаги рейтинги пасайди. 54 % киши унинг жамоа сардори бўлишини истамайди

Францияликларнинг Килиан Мбаппега нисбатан муносабати совуқлашмоқда. 

Odoha томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Франция миллий жамоаси ва «Реал» ҳужумчисининг рейтинги икки йил ичида 12 фоизга тушиб кетган. Респондентларнинг 54 фоизи у ҳақида яхши фикр билдиришган.

Овоз берувчиларнинг 58 фоизи ҳужумчини «ёқимли», атиги 35 фоизи «камтар», 57 фоизи эса «халққа яқин» деб ҳисоблайди. 

Шу билан бирга 54 фоиз одамлар Килиан эмас, бошқа футболчининг миллий жамоа сардори бўлишини хоҳлашади, 52 фоизи Мбаппени ёмон сардор деб билади. 58 фоиз киши Антуан Гризманнни сардорликка муносиб кўрган. 

Мухлисларнинг аксарияти Мбаппенинг Испанияда муваффақият қозонишига ишонишади, Лига 1ни кузатадиган респондентларнинг 59 фоизига эса бу унчалик қизиқ эмас.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар