«Челси» бош мураббийи Энцо Мареска АПЛ 6-туридан ўрин олган «Брайтон»га (4:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Лондон клубининг барча голларини Коул Палмер урди.
«Яхши ўйин бўлди. Балки баъзи вазиятларда қийналгандирмиз, лекин, менимча, жамоа бундай ўйинни ўрганиши керак эди.
Мен тўпга кўпроқ эгалик қилишни афзал кўраман! Лекин ўйин бошида бироз қийналдик, тўпни рақибларга бердик, чунки улар бизни тактик жиҳатдан бироз ҳайратда қолдирди, аммо умуман олганда биз яхши эдик.
Коул Палмерни кўп йиллардан бери биламан, у менинг қўл остимда «Манчестер Сити U-23»да ўйнаган. Энг яхши томони шундаки, у шахс сифатида ўзгармаган.
У покерга эришди, лекин кўпроқ гол уриши мумкин эди. Мен доимо амбицияли бўлиш ва кўпроқ гол уришга интилиш кераклигини айтаман», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.