29.09.2024 22:27
5189
Теглар
АПЛ. «МЮ» ўз уйида «Тоттенҳэм»га йирик ҳисобда ютқазди

Англия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Тоттенҳэм»дан жавобсиз 3 та гол қабул қилиб олди. Меҳмонлардан Жонсон, Кулусевски ва Соланке тўп киритди. 

Беллашувнинг 42-дақиқасида мезбонлар сардори Фернандеш қизил карточка олиб, ютқазаётган жамоасини янада қийин авҳолга солиб қўйди. 

Лондон клуби очколарини 10 тага етказиб, 8-ўринга кўтарилди. 7 очкоси бор «МЮ» 12-поғонага тушди. 

АПЛ. 6-тур

Манчестер Юнайтед Тоттенҳэм 0:3

29 сентябр, «Олд Траффорд»

Голлар: Жонсон (3), Кулусевски (47), Соланке (77).

Манчестер Юнайтед – Онана, Далот, Мартинес, де Лигт, Мазрауи, Угарте (Эриксен, 73), Майну (Маунт, 45), Фернандеш, Рэшфорд (Ҳойлунд, 73), Гарначо, Зиркзе (Каземиро, 46).

Тоттенҳэм – Викарио, Удожи (Спенс, 46), ван де Вен (Дрэгушин, 81), Ромеро, Порро, Мэддисон (Сарр, 77), Бентанкур, Кулусевски, Вернер (Бергвалл, 77), Соланке, Жонсон (Мур, 76).

Огоҳлантиришлар: Мазрауи (34), Далот (39), Жонсон (45+1), Маунт (45+4), Спенс (54), Мартинес (55), Угарте (65), Порро (73).

Четлатиш: Фернандеш (42).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар