29.09.2024 18:52
2339
Анчелотти «Реал» футболчиларига, айниқса, Винисиусга ҳакамлар билан баҳслашишни тақиқлади

Карло Анчелотти «Реал» футболчиларига «Атлетико»га қарши ўйинда ҳакам билан баҳслашишни тақиқлади.

Бугун, 29 сентябр куни Ла Лиганинг 8-тури доирасида «Метрополитано»да Мадрид дербиси бўлиб ўтади.

Маrca хабарига кўра, «қаймоқранглилар» бош мураббийи «Алавес» билан сўнгги ўйинда (3:2) содир бўлган воқеалардан норози бўлган. Бу баҳсда унинг жамоаси доимий равишда майдонда бўлаётган воқеалар ва ҳакам қарорларига эътироз билдирган. Унинг фикрича, шу сабабдан футболчиларга ўйинни назорат қилиш қийин бўлиб қолган. Анчелотти бундай ҳолат такрорланишини истамайди.

Шу муносабат билан, у ўйинчилардан тўпга эътибор қаратишни ва норозилик билдирмаслик, имо-ишоралар қилмаслик ёки провокация сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай сигналларни бермасликни талаб қилди.

Мураббий бу масалани, айниқса, Винисиус Жуниор билан муҳокама қилди. Улар бразилиялик вингернинг қанот ҳаками билан баҳслашгани учун сариқ карточка олгани ҳақида гаплашишди ва футболчига ўйиндан чалғимаслик уқтирилди. 

Таъкидланишича, клуб Жуд Беллингҳэмнинг ҳам ҳакамлар билан ўзаро муносабатлардан унчалик мамнун эмас. Ўйин пайтида у жуда кўп норозилик билдиради. Ўз навбатида Англиялик яримҳимоячи ўтган мавсумда «Валенсия» билан ўйинда (2:2) ҳакамга нисбатан агрессивлиги туфайли майдондан четлатилганидан сабоқ олгани айтилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар