«Нюкасл» ва «Манчестер Сити» учрашуви билан АПЛ 6-тур баҳсларига старт берилди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида Гвардиол меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда Гордон пеналтидан фарқни тенглаштирди – 1:1.
Шу тариқа, «Сити» мавсумда иккинчи марта очко йўқотиб, 14 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Нюкаслликлар эса 11 очко билан 5-ўринда бормоқда.
АПЛ. 6-тур
Нюкасл – Манчестер Сити 1:1
Голлар: 0:1 – 35 Гвардиол, 1:1 – 58, пенальти Гордон.
Нюкасл – Поуп, Холл, Берн, Шер, Триппьер (Ливраменто, 78), Бруно Гимараэс, Тонали (Лонгстафф, 77), Жоэлинтон, Барнс (Уиллок, 76), Мерфи, Гордон.
Манчестер Сити – Эдерсон, Гвардиол, Аканджи, Рубен Диаш, Уокер, Льюис (Савио, 81), Ковачич, Грилиш (Доку, 81), Гундўған (Фоден, 66), Бернарду Силва, Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Шер (26), Бруно Гимараэс (32), Эдерсон (56), Ковачич (60), Тонали (62), Грилиш (62), Жоэлинтон (63), Рубен Диаш (90).