Саудия Арабистони чемпионати 5-тури доирасида «Ан-Наср» клуби «Ал-Ваҳда»ни қабул қилди.
Ар-Риёд ва Макка шаҳри жамоалари ўртасидаги баҳснинг 41-дақиқасида Анжело Габриэл ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқада Роналду пеналтидан жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади – 2:0.
Ушбу гол Криштианунинг ар-риёдликлар сафида 17-пеналтидан киритган 17-голи бўлди. Бутун фаолиятида эса у 196та пеналтидан 166та гол урган. «Ал-Ваҳда» дарвозасига йўллаган гол эса 39 ёшли португалиялик форварднинг фаолиятидаги 903-голга айланди.
Шу тариқа, «Ан-Наср» 11 очко билан ҳозирча 2-ўринга кўтарилди. Макка клуби эса 18 жамоа орасида 14-ўриндан жой олган.
Саудия Про лигаси. 5-тур
Ан-Наср – Ал-Ваҳда – 2:0
Голлар: 1:0 – 41 Анжело Габриэл, 2:0 – 56, пенальти Роналду.
Ан-Наср – Бенто, Лапорт (Ал-Фатил, 84), Симакан, Ал-Ғанам, Ан-Нажди (Бушал, 67), Отавио (Ал-Ҳассан, 68), Ал-Ҳайбари, Уэсли (Ғариб, 67), Мане, Анжело Габриэл (Яҳё, 84), Роналду.
Ал-Ваҳда – Ал-Ойшер, Али, Эл-Ямик (Ас-Салим, 68), Крецу, Ал-Моуалад, Al Makahasi, Бакшуин, Бакуна (Naji, 69), Гудвин (Khodari, 78), Амин, Игало (Noor Sheik, 68).
Четлатиш: Бакшуин (86).