Осиё кубоги U20 саралаши 4-тури доирасида Фарҳод Нишонов мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси ғалабага эришди.
Хитой Тайпейига қарши кечган ўйинда Равшан Хайруллаевнинг дубли ва Абдуғафур Ҳайдаровнинг голи вакилларимизга ғалаба келтирди – 3:1.
Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар жамоаси 3 ўйиндан кейин 9 очко жамғариб, В гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Камбожа ва Баҳрайн ҳисобида 6 очкодан бўлиб, улар 2-3-ўринларни эгаллаган. Непал (3 очко) 4-ўринда, Хитой Тайпейи эса очкосиз 5-ўринда бормоқда. Вакилларимиз 29 сентябр куни сўнгги тур доирасида Баҳрайнга қарши майдонга чиқади.
Осиё кубоги U20 саралаши. 4-тур
Хитой Тайпейи U20 – Ўзбекистон U20 – 1:3
Голлар: Куан Ю 45+1 – Абдуғафур Ҳайдаров 23, Равшан Хайруллаев 59, 77.
Ўзбекистон U20: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Далер Тухсанов, 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 11.Муроджон Комилов, 13.Беҳрўз Жуматов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 19.Рустамбек Фомин, 20.Дилшод Абдуллаев, 23.Абдуғафур Ҳайдаров.
Захира: 1.Ҳусниддин Неъматов, 21.Самандар Муратбаев, 2.Саидхон Ҳамидов, 3.Мейирбек Режабалиев, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 8.Амирбек Саидов, 10.Муҳаммадали Ўринбоев, 14.Нурлан Ибраимов, 15.Асилбек Жумаев, 16.Муҳаммадали Реимов, 17.Оллоберган Каримов, 22.Лазизбек Мирзаев.