Камавинга «Реал»нинг умумий гуруҳдаги машғулотларига қайтди
Эдуардо Камавинга «Атлетико» билан дербида майдонга қайтиши мумкин.
«Реал» яримҳимоячиси «Аталанта»га қарши Европа Суперкубоги ўйини олдидан машғулотларда тиззасидан жароҳат олган ва мавсум бошидан бери майдонга тушмаётганди.
Журналист Марио Кортегананинг хабар беришича, 21 ёшли француз пайшанба кунги машғулотларнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан ўтказди. Карло Анчелотти ва Мадрид клуби мураббийлар штаби шанба куни Камавингани дерби қайдномасига киритиш-киритмаслик борасида қарор қабул қилишади.
Дерби 29 сентябр куни ўтказилади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар