Гвардиола де Брюйне қачон сафга қайтишини айтди
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне АПЛ доирасидаги «Нюкасл»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
Клуб бош мураббийи Пеп Гвардиола ўйин олди матбуот анжуманида белгиялик футболчининг ҳамон сафга қайтмаганини маълум қилди. У «Интер» билан баҳсда (0:0) жароҳат олиб сафдан чиққанди.
«Кевин де Брюйне «Нюкасл»га қарши ўйнаймади. У қачон сафга қайтишини аниқ билмайман. Балки октябр ойидаги ФИФА кунларигача таркибга қўшилар, миллий жамоалар ўйинидан кейин ҳам сафга қайтиши эҳтимоли бор. Кўрамиз», дейди Гвардиола.
Маълумот учун, «Сити» эртага, 28 сентябр куни «Нюкасл» меҳмони бўлади. Ўйин соат 16:30да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар