27.09.2024 14:33
955
Теглар
Алонсо Бундеслиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийига аталган совринни олди, Виртц — энг яхши ўйинчи

Хаби Алонсо Бундеслиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи сифатида «Кумуш ўриндиқ» билан тақдирланди.

Чемпионатда ғолиб бўлган «Байер» бош мураббийи футболчилар ассоциациясининг (VDV) 84,1% овозини олди. Ташкилот Германияда ўйнаётган профессионал футболчилар манфаатларини ҳимоя қилади. Бундеслига, 2-Бундеслига, 3-лига ва минтақавий лигаларнинг барча ўйинчилари овоз беришди. 

Леверкузенликлар яримҳимоячиси Флориан Виртц эса Германия чемпионати 2023/24 йилги мавсумининг энг яхши футболчисига айланган «кумуш бутса»га сазовор бўлди. 

Шунингдек, «Байер»дан Вирц, Гранит Жака, Жонатан Та, Алекс Грималдо ва Жереми Фримпонг мавсумнинг рамзий жамоасидан ўрин олди. Чемпион жамоа ўйинчиларидан ташқари таркибга Ҳарри Кейн ва Жамол Мусиала (иккаласи ҳам «Бавария»), Серу Гирасси ва Валдемар Антон (иккаласи ҳам собиқ «Штутгарт»), Хави Симонс («Лейпциг») ва Грегор Кобел («Боруссия») киритилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар