Пянич Москвада. У Файзуллаевнинг жамоадошига айланади
Миралем Пянич ЦСКАга ўтаётганини тасдиқлади.
Эркин агент бўлиб турган яримҳимоячи бу ҳақда Sportske нашрига маълум қилди.
Футболчи бугун, 25 сентябр куни тиббий кўрикдан ўтади ва сўнг шартнома имзоланади. Хабар қилинишича, Пянич Москва клубида йилига 1 млн евро олади, бонуслар ҳам бор.
34 ёшли боснияликнинг сўнгги клуби «Шаржа» бўлганди. У ўтган мавсумда БАА чемпионатида 23 ўйинда 7 голга ассистентлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар