25.09.2024 16:54
1598
Теглар
«Олимпик»га қарши ўйинда «Пахтакор»ни Камолиддин Тожиев майдонга бошлаб тушади

«Пахтакор» клуби бош мураббийи Максим Шацких Суперлига навбатдаги турини ўтказиб юборади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси хабарига кўра, «Пахтакор» бош мураббийи Максим Шацкихнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммо сабабли Суперлига 20-тури доирасида «Олимпик» клубига қарши кечадиган бугунги баҳсда жамоани ёрдамчи мураббий Камолиддин Тожиев майдонга бошлаб тушади.

Ўтган турда амалдаги чемпион турнир аутсайдери «Металлург»га сенсацион тарзда мағлуб (2:3) бўлгач, клуб президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев Максим Шацкихнинг фаолиятига омад тилаб, унинг «келажакда катта клубларда ишлаши» ҳақида гапирганди.

Шунга қарамай, клуб Шацкихни ҳамон расман истеъфога чиққанини эълон қилгани йўқ. Жамоани шу пайтгача жамоада ишлаб келган Шуҳрат Мақсудов бошқариб туриши, келаси мавсумдан эса Темур Кападзе бош мураббийга айланиши ҳақида маълумотлар ҳозирча ўз тасдиғини топмади.

Маълумот учун, «Пахтакор» - «Олимпик» учрашуви бугун соат 17:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар