Гвардиола Родрининг жароҳати ҳақида: «Ўтган мавсум 3 ой Ҳоландсиз, 5 ой де Брюйнесиз ўйнаб, чемпион бўлгандик»
Пеп Гвардиола жиддий жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан Родри ҳақида фикрини билдирди.
«Ман Сити» устози яримҳимоядаги жиддий йўқотишга қарамай, вазиятдан чиқиб кета олишига умид қилмоқда.
«Бу масалага ечим топа оламиз. Алмаштириб бўлмас ўйинчилардан бирини йўқотсангиз, унинг ўрнини фақатгина бутун жамоа бўлиб билинтирмаслик мумкин. Биз шундай қила оламиз.
Ёдингизда бўлса, ўтган мавсумда биз 3 ой Ҳоландсиз, 5 ой де Брюйнесиз тўп сурдик ва якунда Премьер-лигада чемпион бўлдик», - дейди Гвардиола.
Аввалроқ, Родри хочсимон пайларининг узилиши сабабли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар