«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 7-туридан ўрин олган «Алавес»га (3:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бир неча кун олдин айтганларимни такрорлайман: ҳакамларнинг ёндашуви ўзгарди, бунга кўникиш керак. Эътироз билдирганимиз учун 4-5 та сариқ карточка олдик, бундан қочишимиз керак, тамом. Янги қоидаларга мослашишимиз керак.
Мбаппе? У кўп ишлади ва кейин алмаштиришни сўради. У жуда яхши ўйнаяпти. Менимча, биз ҳужумда жуда яхши ҳаракат қиляпмиз.
Ўйин охиридаги муаммолар? Биз бу ҳолат содир бўлишини хоҳламаймиз, лекин шундай бўлди. Таъкидлаш керакки, жамоа 60 дақиқа давомида яхши ўйнади ва бу ўзимизга ишонч уйғотди.
Эндрикнинг қўполлиги? Такрорни кўрмаганим учун ўз фикримни билдира олмайман. Рақиб мураббийи билан эпизодни муаммосиз, қарама-қаршиликсиз муҳокама қилдик», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради AS.