25.09.2024 10:29
2359
31 ёшли Варан жароҳатлар сабаб фаолиятини якунлайди

Рафаэл Варан тез орада футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин.

Le Parisien хабарига кўра, «Реал» ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси профессионал фаолиятини тугатиш ҳақида ўйламоқда ва бу ҳақда яқин соатларда расман эълон қилиши мумкин. Бунга унинг сўнгги пайтларда олган жароҳатлари сабаб бўлган. 

Ёзги трансфер ойнасида 31 ёшли футболчи эркин агент сифатида «Комо»га ўтганди. У янги жамоаси сафида Италия Кубоги доирасида «Сампдория»га қарши ўйинда (1:1, пеналтилар бўйича — 3:4) дебют қилди, бироқ баҳснинг 23-дақиқасида сонидан олган жароҳати туфайли алмаштирилди. 

Шундан сўнг франциялик ҳимоячи «Комо»нинг А Сериядаги қайдномасидан чиқариб ташланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар