Зиданнинг ўғли Энцо фаолиятини 29 ёшда якунлади
Энцо Зидан футболчилик фаолиятини якунлагани маълум бўлди.
As хабарига кўра, Зинедин Зиданнинг тўнғич ўғли энди бор эътиборини оиласига ва инвестицияларга қаратмоқчи.
Энди – «Реал» тарбияланувчиси саналади. У бу клубда отаси қўл остида тўп сурган. Зидан «Реал» сафида бир учрашувда майдонга тушиб, Испания кубоги доирасида «Културал Леонес» (6:1) жамоасига қарши баҳсда битта голга муаллифлик қилганди.
Шунингдек, 29 ёшли яримҳимоячи ҳозирга қадар «Алавес», «Алмерия» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Унинг фаолиятидаги сўнгги жамоаси 3-дивизион вакили «Фуэнлабрада» бўлиб, Энцо 2022/23 йилги мавсумда ушбу клуб шарафини ҳимоя қилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар