24.09.2024 11:37
11734
«Реал»нинг собиқ дарвозабони жароҳат олган тер Стеген ўрнини тўлдириш учун «Барса»га ўтишни хоҳламоқда

Кейлор Навас «Барселона»га ўтмоқчи.

Аввалроқ Каталония клуби дарвозабони Марк-Андре тер Стеген жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши маълум бўлганди. 

Агар имконият бўлса, 37 ёшли Навас германиялик дарвозабон ўрнини эгаллашидан хурсанд бўлиб, «кўк-анорранглилар» сафига қўшилади, деб ёзади Mundo Deportivo. 

«ПСЖ»ни эркин агент сифатида тарк этган коста-рикалик футболчи ўйнашни истамоқда ва таклифларни тинглашга тайёр. «Реал»да йил ҳаракат қилган посбон мавсумлар оралиғида якка тартибда шуғулланди. 

Таъкидланишича, агар «Барселона» Кейлор билан боғланишга қарор қилса, футболчининг маоши масаласи муаммога айланмайди. Кейлорни каталонияликлар билан яхши муносабатда бўлган агент Жорже Мендеш тақдим этади. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар