«Партизан» мухлислари «Црвена Звезда»дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоа кийиниш хонасига ҳужум қилишди.
Сербия чемпионатининг 9-тури доирасидаги Белград дербисида «Партизан» ўз майдонида 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. «Оқ-қоралар» 11 очко билан турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб туришибди, уларнинг асосий рақиби эса 22 очко билан пешқадам ҳисобланади.
Telegraf хабарига кўра, ўйиндан сўнг ғазабланган «Партизан» мухлислари жамоанинг кийиниш хонасига турли буюмлар улоқтиришган, ойнани синдиришган, унинг бўлаклари бош мураббий Александр Станоевичга жароҳат етказган.
50 ёшли мутахассис матбуот анжуманига пешонаси ва бурни жароҳатланган ҳолда келган.
«Норози мухлислар ойнани синдиришди ва шиша бўлаги бизга тегди, ҳеч қандай жисмоний тўқнашув бўлмади. Ойна синди, қон чиқди», — деди Станоевич.