24.09.2024 23:05
5857
Теглар
ФИФА футзал бўйича Франция – Эрон ўйини бўйича текширув бошлади

ФИФА Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги Эрон – Франция (4:1) ўйини бўйича текширув бошлади.

Бухорода ўтган 3-турда форслар французлар устидан 4:1 ҳисобида зафар қучиб, 1-ўрин билан гуруҳдан чиққан бўлса, Франция 2-ўрин билан плей-оффга йўл олди. Ливия эса F гуруҳида 3-ўринда қолиб, турнирни тарк этди. Эрон – Франция ўйинидан кейин Ливия учрашувнинг «келишилган характерга эга бўлиши мумкинлиги» ҳақида шикоят хати йўллаган.

Унда қайд этилишича, Франция чоракфиналда енгилроқ рақибга тушиш ва турнир фаворити Бразилияга тушиб қолмаслик учун Эронга шундай ҳисобда ютқазган. Франция 1/8 финалда Таиландга қарши ўйнаса, Эрон Марокаш билан баҳслашади. Форслар чоракфиналда Бразилияга тушиши мумкин, Франция эса Афғонистон – Парагвай жуфтлиги ғолибига қарши рўбарў келиши мумкин.

«Биз ЖЧ иштирокчиси бўлган миллий жамоа футзал ассоциациясидан Франция – Эрон ўйини юзасидан шикоят хати ёзилганидан хабардормиз. Текширув жараёни давом этаётгани боис, бу борада бошқа изоҳ берилмайди», - дейилади ФИФА баёнотида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар