Клаудио Браво «Барселона»га қайтиш учун фаолиятини тиклашга тайёр.
Каталонияликлар собиқ дарвозабони жароҳат олган Марк-Андре тер Стеген ўрнини эгаллаш учун жамоага қайтишга тайёр. Немис футболчиси Ла Лига доирасида «Вилярреал»га (5:1) қарши ўйиннинг биринчи бўлимида ўнг тиззасининг хочсимон боғламидан жароҳатланганди. Энди «Барса»нинг асосий дарвозабони 7 ойдан 9 ойгача майдонга туша олмайди.
«Агар «Барселона» менга қўнғироқ қилса, қайтишга тайёрман», — дейди Браво.
Чилилик 41 ёшли дарвозабон август ойи охирида «Бетис» билан шартномаси якунланганидан сўнг футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Ўтган мавсумда Клаудио Севиля клуби сафида барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушган. У 2014-2017 йиллар оралиғида Каталония клубида ҳаракат қилган.