Анчелотти Беллингҳем «Алавес»га қарши майдонга тушишини тасдиқлади. Карвахал «Атлетико» билан дербига тайёр бўлади
Жуд Беллингҳем «Алавес»га қарши ўйинда «Реал»га ёрдам бера олади.
Карло Анчелотти «Алавес»га қарши бўлиб ўтадиган бугунги баҳс олдидан Беллингҳем ўйинга тайёр эканини айтди.
«Унинг елкаси ўтган йилгидек ҳолатда. Ўтган ўйиндаги муаммолар таъсир қилгани йўқ, у тикланишга улгурган ва энди елкасини эҳтиёт қилиши учун ҳимоя воситасида ўйнаши керак. Жуд учрашувга тайёр, у ўйнайди.
Карвахал? У ҳали тўлиқ тикланишга улгурмади, унга яна бир неча кун керак. Дани «Атлетико»га қарши якшанба кунги дербига тайёр бўлади», - дейди Анчелотти.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар