Ҳусанов «Ренн»га қарши ўйинда «Ланс»нинг энг юқори балл олган футболчилари учлигидан жой олди
Франция чемпионати 5-турида Абдуқодир Ҳусанов «Ланс»нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди.
Ўзбекистонлик ҳимоячи «Ренн»га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди. У 24-дақиқада рақибнинг ягона голи киритилган пеналтига сабабчи бўлган эрса-да, учрашув давомида фаол ҳаракатлари билан ёдда қолди.
1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланган учрашувдан кейин Sofascore статистик портали Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинини 7 баллга лойиқ кўрди. Бу борада «Ланс» сафида фақат жамоа дарвозабони Самба Ҳусановдан кўпроқ баллга лойиқ кўрилган – 7,7. Яна бир ҳимоячи Жонатан Градит ҳам 7 балл олган.
Маълумот учун, қаторасига 3-дурангни қайд этган «Ланс» 9 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. «Ренн» 7 очко билан 8-поғонага кўтарилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар