Суперлига 19-турининг сўнгги ўйинида «Насаф» асосий таъқибчиси устидан ишончли ғалабага эришиб, чемпионлик сари катта қадам ташлади.
Қаршидаги ўйинда Жавоҳир Сиддиқов томонидан киритилган иккита гол мезбонларга ОКМК устидан ғалаба келтирди – 2:0.
Шу тариқа, 1-ўриндаги «Насаф» очколари сонини 44тага етказиб, 2-ўриндаги ОКМКдан 9 очкога узоқлашди. Қарши клубини олдинда 8та ўйин кутиб турган бўлса-да, Рўзиқул Бердиев шогирдлари чемпионлик учун катта қадам ташлашди.
Суперлига.19-тур
«Насаф» – ОКМК – 2:0
Голлар: Жавоҳир Сидиқов 9, 42 пеналтидан.
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
VAR: Иброҳим Исмоилов
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 9.Жавоҳир Сиддиқов (14.Шароф Мухитдинов, 66), 19.Стефан Чолович (8.Зафармурод Абдураҳматов, 79), 22.Игор Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев (4.Дилшод Комилов, 88), 70.Жаба Жигаури (23.Куач Юэл, 79), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (10.Бобур Абдухолиқов, 65)
ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (30.Аброр Саримсоқов, 85), 5.Гиорги Папава, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Рубен Санчез (99.Иракли Рухадзе, 59), 10.Хуршид Ғиёсов (21.Саидафзалхон Аҳроров, 71), 11.Клейди Датси, 15.Ойбек Рустамов, 19.Михаэл Клепач (18.Азиз Холмуродов, 59), 22.Шоҳрух Гадоев (77.Нодирбек Абдураззоқов, 71).