Жон Стоунз «Арсенал»га қарши ўйиндан (2:2) кейин рақиб футболчиларини танқид қилди.
Стоунз 90+8-дақиқада гол уриб, «Сити»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
«Улар ўйинни чўзишди. «Арсенал» дарвозабони ўйинчилар керакли кўрсатмани олиши учун майдонга ётиб олди. Шундай қийин вазиятда ўз эҳтиросларимизни қийинчилик билан жиловлашимизга тўғри келди.
Рақиб жамоа буни усталик билан уддалади дея олмайман, аммо улар бизга қарши баҳсларда кўп йилдан буён шундай ўйнашмоқда. Шундай экан, биз буни кутгандик. Буни сиз ақлли ёки чиркин ўйин сифатида баҳолашингиз мумкин, аммо улар бу билан ўйинни бузиб қўйишмоқда. Ҳа, улар буни натижа учун қилишмоқда, аммо вазиятдан яхши чиқиб кета олдик», - дейди Стоунз.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Манчестердаги учрашувнинг биринчи бўлими якунидаги Троссарнинг четлатилишидан кейин майдонда 10 киши бўлиб ҳаракат қилишига тўғри келганди.