«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги А Серия 5-туридан ўрин олган «Милан» (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Милан» — яхши жамоа. Улар бу оқшом биздан яхшироқ ўйнашди ва ғалаба қозонишга ҳақли эдилар. Ишга нотўғри ёндашдик, бутун жамоа эмасдик — бу камдан-кам ҳолларда бўлади. Майдоннинг иккала ярми ҳам бизда бўлиши керак деган менталитет билан бошламадик ва кейин бироз ўзгартириш киритишга ҳаракат қилдим, аммо бу ёрдам бермади.
Биз мустаҳкам жамоа эмасдик, тизимни сақлаб қолмадик ва ҳаддан ташқари кўп пасларга имкон бердик. Тахминан 20 дақиқа ичида тенглашдик ва бир нечта голли вазиятлар яратдик, аммо иккинчи бўлимга яна нотўғри муносабатда бўлдик. Бу ҳал қилувчи рол ўйнади, биз жамоа сифатида етарли даражада ишламадик.
Тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам нотўғри қарорлар қабул қилдик. Ўтказиб юборган голларимиз буни кўрсатиб турибди. Кўпроқ ишлашимиз керак эди ва мен мураббий сифатида масъулиятни ўз зиммамга оламан. Бу дерби эканлигини тушунамиз, лекин ўйин давомида жамоага ўхшамадик, бунақаси охирги уч йилда деярли содир бўлмаганди.
Биз А Серияда жуда кўп очко йўқотдик ва, айниқса, бугунгиси оғриқли», — дейди Индзаги DAZN эфирида.