«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 5-туридан ўрин олган «Арсенал»га (2:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Арсенал»нинг қанча ўйинчисида жароҳат бўлганини билмайман, лекин бу, албатта, қийин ўйинларда содир бўлади.
Биз тинмай жарима майдончаси ичига паслар бердик. Бизда Рубен Диаш, Мануэл Аканжи, Эрлинг Ҳоланд бор эди, лекин уларда Деклан Райс, Вилям Салиба, Габриэл, Риккардо Калафиори бор. Шунинг учун жуда оғир бўлди. «Арсенал» жарима майдончасида 10 футболчи бор эди. Якунда биз ўзимиз муносиб бўлган очкога эришдик.
Рақибнинг вақт чўзиши? Эҳтимол, мен ҳам шундай қилган бўлардим, чунки улар 10 футболчи билан ўйнашди. Микелдан уларнинг тактикаси қандай бўлганини сўрашингиз керак. Улар Кай Ҳаверцга узун узатмаларни яхши бажаришди ва иккинчи голни уришди. Биз сабр қилдик, вазиятлар яратдик ва якунда ҳисобни тенглаштирдик. Ҳаммаси шу», — деди «шаҳарликлар» устози Sky Sports нашрига берган интервюсида.