«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лига 6-туридан ўрин олган «Вилярреал»га (5:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Вилярреалда 5:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Иккала жамоа учун ажойиб ўйин, жуда қизиқарли. Жамоамни табриклайман, улар жуда яхши ўйнашди.
«Вилярреал»да голли вазиятлар бўлди. Биз зич ҳаракат қилишимиз, рақибга босим ўтказишимиз керак. Бу — бизнинг услубимизнинг бир қисми. Ҳозирча яхши ишлаяпмиз. Бу таваккал, аммо ҳозирча Ла Лигада муваффақият қозоняпмиз.
Рафиня биринчи кунданоқ жуда яхши. Мен клуб учун бор кучини берадиган футболчини кўрдим. Бу унинг тўпсиз қандай ҳаракат қилиши, қандай ҳимояланиши, тўпни қандай ушлаб туришига ҳам тегишли. Бизда Левандовски ва Ямал каби унинг борлиги ҳам ажойиб.
Биз бир жамоа бўлиб ўйнаймиз, футболчилар бир-бирлари учун ҳаракат қилишади ва бу муҳим. Ўйинга муносабатимиз жуда ёқади, бор этиборимизни футболга қаратганмиз ва қилиниши керак бўлган ишни бажарамиз, бундан завқланамиз. Бу жамоага мураббийлик қилаётганимдан жуда хурсандман.
«Вилярреал» ҳеч қачон таслим бўлмайди, лекин биз кўпроқ гол уришга ҳаракат қилдик. Ва мен шуни хоҳлайман — 90 ҳатто 94 дақиқа босим қилишимизни.
Тер Стеген билан содир бўлган воқеадан жуда хафаман. Бу борадаги саволларга жавоб беришни хоҳламайман. У билан ҳали гаплаша олмадим», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради AS.