Бернарду Силва «Манчестер Сити»нинг «Ливерпул» ва «Арсенал» билан тўқнашувлари ҳақида гапирди.
«Фарқ шундаки, ҳозирги «Ливерпул» аллақачон Премер-лигада ғолиб чиққан, «Арсенал» эса чемпион бўлмаган. Шунингдек, «Ливерпул» Чемпионлар Лигасини ҳам ютди, «Арсенал» эса йўқ.
«Ливерпул» биз билан тўқнаш келганда доим очиқ ўйнаган ва ғалаба қозонишга ҳаракат қилган. Шу нуқтайи назардан қараганда, «Арсенал»га қарши ўйинлар «Ливерпул» билан баҳслардан фарқ қилади. Бу қарама-қаршиликлар бошқача.
Бугун фақат бир жамоа футбол ўйнашга чиқди. Иккинчиси эса, афсуски, ҳакам имкон берган нарсаларнинг чегараларини излашга қарор қилди. Биз хурсанд эмасмиз, чунки уч очко олишни хоҳлагандик. Лекин шахсан мен ўйинимиздан, доим ғалаба қозониш учун майдонга тушишимиздан хурсандман», — деди «Манчестер Сити» яримҳимоячиси «тўпчилар» билан дурангдан (2:2) кейин.