22.09.2024 18:40
1292
Теглар
Жоэл Кожо: «Ҳаммаси унутилди, «Динамо» учун ўйнашга тайёрман»

«Динамо» ҳужумчиси Жоэл Кожо «Олимпик» билан ўйинда гол ургач, баҳсдан кейин клуб ва унинг ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқлиги, ўзаро гаплашиб олингани ва энг аввало жамоа манфаати учун ҳам олға бориш кераклигини айтди.

«Энг аввало бугун ғалаба қозониб, мухлислар ишончини оқлаганимиздан хурсандман. Клуб билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Трансфер билан боғлиқ масала – футболда бўлиб турадиган ҳолат. Ҳаммаси унутилди, ҳеч қандай муаммо йўқ, энди олға боришимиз керак. Бугунги голим ва ғалаба биз тўғри йўлда эканимизни кўрсатади. Олдимизда мақсадларимиз бор ва бунга бутун жамоа бўлиб ғалабалар эвазига эриша оламиз», - дейди Жоэл Кожо.

Маълумот учун, Кожо Суперлигадаги 7-голини киритиб, тўпурарлик учун курашишда давом этмоқда. Унинг ҳисобида кубок баҳсларида яна 3та гол бор.

«Динамо» устози ҳам Кожо билан муаммо йўқлигини айтиб ўтди.

«Жоэл Кожо? Ҳаммаси яхши. Унинг кайфияти ҳам жойида. Ўшанда у бироз ҳиссиётларга берилганди. Ҳозир ҳаммасини тушунди ва жамоамиз учун ёрдамга тайёрлигини бугун голи билан кўрсатди. Ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ», - дейди Вадим Карленович.

Аввалроқ, Кожонинг «Истиқлол»га трансфери амалга ошмагач, «Динамо» мураббийи ва раҳбариятини танқид қилган эди. Теҳрон клуби Самарқанд жамоасига 300 минг доллар таклиф қилган, самарқандликлар эса товон пули сифатида 1 миллион доллар сўрагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар