Футзал бўйича жаҳон чемпионати 3-тур доирасида Е гуруҳидаги баҳслар якунланди.
Кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилган Тожикистон миллий жамоаси Бухорода ўтган баҳсда Панамага ютқазди ва турнирдаги иштирокини якунлади. Панама эса ҳозирча энг яхши 3-ўриндаги жамоалар орасида 4-ўринда бўлиб турибди. Панама Венесуэла ва Гватемала ўйин натижасини кутади.
Португалия эса Марокашдан ҳам устун келиб максимал натижа билан гуруҳда 1-ўринни эгаллади.
Шу тариқа, Тожикистон уйига қайтади, яна бир қўшни Афғонистон эса 3 очко билан ўз тарихида илк бор плей-оффга чиқади.
«E» гуруҳи. 3-тур
Панама – Тожикистон – 8:3
Голлар: Макьенси 14, Фореро 14, Милорд, Макьенси 31, Хосе Кабальеро 38, Абдиел Кастреллон 39, Хосе Кабальеро 39 – Алимаҳмадов 5, Ризомов 27, Ёров 35.
Марокаш – Португалия 1:4
Голлар: Софян Эл Месрар (33) – Эрик (2), Бруно Коэльо (19), Бруно Коэльо (22), Зики (39).