«Биринчи бўлимда рақибни «еб ташладик» — Тен Ҳаг «Кристал Пэлас»га қарши дурангдан кейин
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 5-тур доирасидаги «Кристал Пэлас»га қарши ўйиндан (0:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ютишимиз керак эди. Биринчи бўлимда рақибни «еб ташладик» ва 2-3 та гол уришимиз мумкин эди деб ўйлайман. Иккинчи бўлим эса мувозанатлироқ кечди.
Беллашувни тўлиқ назорат қилдик. Тўп билан ҳам тўпсиз ҳам яхши ўйнадик. Фақат жарима майдони ичида яхши ишлай олмадик. Ҳар доим ўша майдонда ўйинлар натижаси ҳал бўлади», — дейди Тен Ҳаг Sky Sports билан суҳбатда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар