Премьер-лига 5-турининг марказий ўйинида чемпионлик учун асосий даъвогарлар ўзаро тўқнаш келишди.
Амалдаги чемпион «Манчестер Сити» мухлислари қаршисида «Арсенал»ни қабул қилиб, Ҳоланднинг 9-дақиқада киритган жамоа сафидаги юбилей голи эвазига ҳисобни очган бўлса-да, 22-дақиқада Калафьори мувозанатни тиклади – 1:1.
Биринчи бўлим якунида эса Габриэл Кайл Уокерни ортда қолдириб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1. 45+8-дақиқада эса бош ҳакам кутилмаганда лондонликлар яримҳимоячиси Троссарга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди.
Иккинчи бўлим давомида майдонда сон жиҳатдан камчиликда қолган Микел Артета шогирдлари Гвардиола бошқарувидаги жамоа устидан ғалабага жуда яқин эди. Аммо 90+8-дақиқада Стоунз мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.
Шу тариқа, «Сити» 13 очко билан пешқадамликни ўзида сақлади, «Арсенал» 11 очко билан 4-ўринда бормоқда.
АПЛ. 5-тур
Манчестер Сити – Арсенал 2:2
Голлар: 1:0 – 9 Ҳоланд, 1:1 – 22 Калафьори, 1:2 – 45+1 Габриэл, 2:2 – 90+8 Стоунз.
Манчестер Сити – Эдерсон, Гвардиол, Аканжи, Рубен Диаш, Уокер (Стоунз, 78), Гундўған, Родри Эрнандес (Ковачич, 21), Бернарду Силва, Доку (Фоден, 70), Ҳоланд, Савио (Грилиш, 78).
Арсенал – Райя, Калафьори (Кивер, 74), Габриэл, Салиба, Тимбер (Льюис-Скелли, 90+2), Райс, Парти, Мартинелли (Габриэл Жезус, 87), Сака (Уайт, 46), Ҳавертц, Троссар.
Огоҳлантиришлар: Эдерсон (23), Троссар (34), Рубен Диаш (45+1), Парти (45+7), Льюис-Скелли (65), Райс (83), Бернарду Силва (90+1), Габриэл Жезус (90+6), (90+8).
Четлатиш: Троссар (45+8).
Брайтон – Ноттингем Форест 2:2
Голлар: 0:1 – 13, пенальти Вуд, 1:1 – 42 Хиншелвуд, 2:1 – 45 Уэлбек, 2:2 – 70 Соса.
Брайтон – Вербрюгген, Эступиньян (Фергюсон, 82), Данк, ван Хекке, Велтман, Балеба (Виффер, 62), Хиншелвуд, Митома, Рюттер (Жоао Педро, 71), Аденгра (Минте, 62), Уэлбек.
Ноттингем Форест – Зельс, Морено (Уильямс, 46), Мурилло, Миленкович, Айна, Андерсон (Соса, 59), Уорд-Проуз (Йейтс, 46), Эланга (Силва, 46), Гиббс-Уайт, Хадсон-Одои, Вуд (Морато, 72).
Четлатишлар: Эшпириту Санту (83), Хюрцелер (83), Гиббс-Уайт (83).