21.09.2024 02:27
4730
Теглар
Саудия пролигаси. «Ан Наср» Пиоли бошқарувдаги илк ўйинда йирик ғалабага эришди, Роналду пеналтидан гол урди

«Ан Наср» (8, 4-ўрин) янги устози Стефано Пиоли бошқарувидаги илк ўйинни сафарда Стивен Жеррарднинг «Ал Иттифоқи»га (9, 3-ўрин) қарши ўтказиб, жавобсиз 3 та гол урди. 

Роналду пеналтидан ҳисобни очган бўлса, Маненинг ассистларидан сўнг ҳисоб йириклашди. 

«Ал Аҳли» (7, 5-ўрин) эса «Дамак»ни (3, 15-ўрин) қўшиб берилган дақиқалардаги голлар эвазига мағлубиятга учратди. Тоуни дубл қайд этди.

Саудия пролигаси. 4-тур. 20 сентябр

Ал Иттифоқ Ан Наср 0:3

Голлар: Роналду (29, пеналти), Ан Нажи (56), Талиска (71). 

Ал Иттифоқ – Родак, Ал Олайян (Юсуф, 73), Маду, Ал Ҳатиб (Ҳайралла, 26), Ал Отайби, Фофана, Вейналдум, Витиньо (Коста, 60), Токо-Экамби (Ҳинди, 73), Дембеле, Радиф (Медран, 60).

Ан Наср – Бенто, Лапорт, Симакан (Ал Фатил, 78), Ал Ғаннам, Ан Нажи (Бушал, 58), Отавио (Али, 78), Ал Ҳайбари, Мане, Талиска (Маран, 78), Анжело Габриэл (Ғариб, 57), Роналду.

Ал Аҳли Дамак 4:2

Голлар: Вейга (13), Тоуни (46, 90+16), Фирмино (90+8) — Фаллатаҳ (45+9), Шафаи (65).

Ал Аҳли – Менди, Ал Аммар, Рожер, Демирал, Мажраши (Aлҳурайжи, 73), Ал Жуҳани (Фирмино, 73), Кессиэ (Ал Асмари, 73), Вейга, Ал Бурайкан (Ан Набит, 89), Маҳрез (Aз Зубайди, 46), Тоуни.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар