21.09.2024 23:01
1138
Теглар
РПЛ. ЦСКА Қозонда «Рубин» билан дуранг ўйнади, Файзуллаевда ассист, Ашурматов ҳам асосий таркибда тушди

Россия чемпионатининг 9-турида ЦСКА сафарда «Рубин» билан дуранг ўйнади.

Иккала жамоада ҳам ўзбекистонлик футболчилар майдонга тушишди. Меҳмонларда Аббос Файзуллаев тўлиқ ўйнаб, ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Мезбонлардан ҳимоячи Рустам Ашурматов 58 дақиқа ҳаракат қилди, Умарали Раҳмоналиев эса захирада қолдирилди. 

Дурангдан сўнг ЦСКА 14 очко билан 6-ўринга, «Рубин» 8 очко билан 11-поғонага жойлашган. 

РПЛ. 9-тур

Рубин — ЦСКА 1:1

21 сентябр, «Kazan Arena»

Голлар: Тесленко (55) — Жемалетдинов (15).

Рубин – Ставер, Грицаенко, Ашурматов (Нижегородов, 58), Тесленко, Рожков, Кабутов, Иву, Хожа (Иванов, 71), Вада (Зотов, 46), Чуни, Даку.

ЦСКА – Акинфеев, Круговой, Мойзес, Виллиан, Дивеев, Ҳелвен (Гуарирапа, 66), Жемалетдинов, Кисляк, Обляков, Файзуллаев, Мусаев (Гайич, 66).

Огоҳлантиришлар: Грицаенко (24), Дивеев (61).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар