21.09.2024 15:14
4694
Теглар
Пиоли: «Роналду Мессидан устун»

Стефано Пиоли Криштиану Роналдуни Лионел Мессидан устун деб ҳисоблайди.

«Милан»нинг собиқ бош мураббийи «Ан Наср» устозига айланди ва жума куни Саудия Арабистонидаги биринчи ўйиида «Ал Иттифоқ»ни мағлуб этди – 3:0. 

Беллашувда Криштиану Роналду пеналтидан унумли фойдаланди ва фаолиятидаги 902-голни урди. 

«Менимча, Роналду Мессидан устун. Чунки у ўйнаган ўйинларидан кўра кўпроқ гол урган», — деди Пиоли янги клубидаги тақдимот чоғида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар