Мудрик «Челси»ни тарк этмоқчи эмас. Бошқа клублар билан музокаралар ўтказилмаяпти
Михаил Мудрик яқин орада «Челси»ни тарк этмайди.
Аввалроқ клуб вингерни қишда ижарага беришга ва ҳатто сотишга ҳам тайёрлиги хабар қилинганди.
Инсайдер Фабрицио Романо бу маълумотни рад этди. Унга кўра, ҳеч қайси клуб билан музокаралар олиб борилмаяпти, украиналик футболчи ҳам кетмоқчи эмас ва янги мураббий Энцо Мареска қўл остида ўзини кўрсатиш ниятида.
Ўз навбатида «кўклар» ҳам яқин орада Мудрикнинг яхши формага киришига умид қилмоқда.
«Мудрикнинг кетиши ҳақидаги миш-мишларда мутлақо ҳақиқат йўқ», — деб таъкидлайди Романо.
Бу мавсумда 23 ёшли вингер АПЛда атиги икки ўйинда қатнашиб, уларда 45 ва 16 дақиқа ҳаракат қилди. Михаил Конференция Лигасида асосий таркибда икки ўйин ўтказди, аммо гол ё ассист йўқ.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар