Франция чемпионатининг 5-турида «Ланс» сафарда «Ренн» билан баҳс юритиб, 90+6-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди.
Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди.
Қаторасига 3-дурангни қайд этган «Ланс» 9 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. «Ренн» 7 очко билан 6-поғонага кўтарилди.
Лига 1. 5-тур
Ренн — Ланс 1:1
21 сентябр, «Роазон Парк»
Голлар: Калимуэндо (24, пеналти) — Нзола (90+6)
Ренн – Манданда, Сейду (Остигард, 90+4), Ву, Ҳатебур, Гренбек (Гуири, 68), Блас (Жеймс, 82), Трюффер, Ассинион, Матусива, Сантамария, Калимуэндо (Мейстер, 69).
Ланс – Самба, Медина, Ҳусанов, Гради, Зарури (Фюлжени, 66), Чавес (Мачадо, 80), Диуф, Томассон (Саид, 56), Франковски, Лабо-Ласкари (Нзола, 56), Сотока (Ожедиран, 46).
Огоҳлантиришлар: Лабо-Ласкари (34), Блас (45), Медина (74), Ожедиран (77).