21.09.2024 10:10
4052
Теглар
Қитъалараро кубок тақвими эълон қилинди — «Реал» 18 декабр куни Қатардаги финалда ўйнайди

Қитъалараро кубокнинг финал қисми ўтказиладиган жой сифатида Қатар танланди.

ФИФА турнир 22 сентябрда бошланиб, 18 декабрда якунланишини маълум қилди. 5 та ўйиндан дастлабки иккитаси БАА ва Мисрда, қолганлари Қатарда ўтказилади.

Қуйидаги ўйинлар режалаштирилган:

🔘 1-ўйин: 22 сентябр куни «Ал Айн» (Осиё чемпионлар лигаси ғолиби) «Окленд Сити»ни (Океания чемпионлар лигаси ғолиби) қабул қилади;

🔘 2-ўйин: 29 октябр куни «Ал Аҳли» (Африка Чемпионлар Лигаси ғолиби) 1-рақамли ўйин ғолибини қабул қилади;

🔘 3-ўйин: 11 декабр куни Либертадорес Кубоги ғолиби (ҳали номаълум) «Пачука» (КОНКАКАФ чемпионлар кубоги ғолиби) билан ўйнайди

🔘 4-ўйин: 14 декабр куни 2 ва 3-рақамли ўйинлар ғолиблари ўйнайди;

🔘 5-ўйин: 18 декабр куни «Реал» (УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби) 4-рақамли ўйин ғолиби билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар