Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши ўйнаш қийинлиги ҳақида гапирди.
22 сентябр куни «Манчестер Сити» АПЛ 5-турида Микел Артета бошчилигидаги жамоани қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.
«Уларнинг футболчилари баланд бўйли, ҳужумга ўтишда тез ва ҳимояда жуда кучли. Қанотларда тез югурувчи вингерлар бор, ҳимояда Габриэл ва Салиба доимо Ҳоландга эътибор қаратишади. Шунинг учун уларга ҳужум қилиш жуда қийин.
«Арсенал» 2024 йилда бирор марта меҳмонда мағлуб бўлмаган. Бу бир ёки иккита ўйин эмас, улар барқарор ва тўп ўтказиб юборишмайди.
Ўйинни интиқлик билан кутяпман, чунки ҳар бир баҳс олдингисидан яхшироқ ўйнаш имкониятидир. Рақиблар кучайса, ҳар доим ўз ўйинингизни яхшилаш учун имкониятга эга бўласиз», — деди «Манчестер Сити» бош мураббийи клуб расмий сайтига.