Илкай Гундўған «Манчестер Сити» ва «Арсенал»нинг ўйинини солиштирди.
«Бу — «Ливерпул»дан бироз фарқли рақобат. Гап услубда. «Арсенал» бизнинг ўйин услубимизга Клоппнинг «Ливерпул»ига қараганда анча ўхшаш.
Микел Артета бу клубни, футболчиларни ва раҳбариятни жуда яхши билади. У Пеп билан ишлаган ва мураббийимизнинг Микелга таъсири жуда катта. Агар мураббий бўлсам, мен билан ҳам шундай бўлади. Пеп менинг жамоаларим қандай ўйнашига катта таъсир кўрсатади.
Шунинг учун бу рақобатда Клоппнинг «Ливерпул»идан фарқлилик бор. Қайси бири осонроқ эканини айтиш қийин, аммо бу янги рақобатда иккала жамоа ҳам бир-бирини жуда яхши билади ва бир-бирларига тайёр туришади. Кичик, аммо муҳим деталларни яхшироқ бажарган жамоа энг кучли бўлади.
Клопп ва «Ливерпул» билан бутунлай бошқача ўйин бўларди – шиддатли. Натижага катта таъсир кўрсатган қийин лаҳзалар бўлган», — деди «шаҳарликлар» яримҳимоячисининг сўзларини келтиради Daily Mail.
22 сентябр куни «Сити» АПЛ 5-тури доирасида «Арсенал»ни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.