21.09.2024 19:34
4093
Теглар
Футзал бўйича ЖЧ. Қозоғистон сўнгги турда 10 та, Испания 8 та гол урди

Ўзбекистон мезбондик қилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Д гуруҳида сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди ва унда кутилганидек фаворитлар ишончли ғалабага эришди. 

Испания Ливияга жавобсиз 8 та, Қозоғистон Янги Зеландияга 10 та гол урди. 

Тўплар нисбатига кўра Испания (7) биринчи, Қозоғистон (7) иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. Ливия (3) энг яхши 3-ўрин эгалари қаторига кириш учун қолган гуруҳлардаги натижаларни кутади. 

ЖЧ-2024. Д гуруҳи

3-тур. 21 сентябр

Испания Ливия 8:0

Голлар: Мелладо (9, 16, 27), Фернандес (10), Кортес (15, 28), Катела (19), Гордилло (32). 

Қозоғистон Янги Зеландия 10:0

Голлар: Турегазин (9), Дарибай (12), Кнауб (15, 16, 21, 26, 36), Лео (22, 29), Вишнеаски (30, автогол).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар