21.09.2024 23:23
2221
Теглар
АПЛ. Дарвозабонлар қаҳрамон бўлган ўйинда «МЮ» «Кристал Пэлас» дарвозасига йўл тополмади

Англия чемпионатининг 5-турида «Манчестер Юнайтед» Лондонда «Кристал Пэлас» билан баҳс юритди ва устунликка эга бўлганига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Манкунианликлар  собиқ посбони Ҳендерсон 5 та сейвни амалга оширган бўлса, Онана 4 бор жамоасини голдан қутқариб қолди. 

Дурангдан сўнг тен Ҳаг жамоаси 7 очко билан 11-ўринга жойлашди. «Кристал Пэлас» 3 очко билан 16-поғонада.

АПЛ. 5-тур

Кристал Пэлас — Манчестер Юнайтед 0:0

21 сентябр, «Селҳерст Парк»

Кристал Пэлас – Ҳендерсон, Ричардс, Геҳи, Лакруа, Эзе (Шлупп, 90+1), Нкетиа (Ҳюз, 66), Митчелл, Муньос, Камада, Уортон (Лерма, 46), Матета (Сарр, 46).

Манчестер Юнайтед – Онана, Далот, Мартинес, де Лигт, Мазрауи, Эриксен (Угарте, 76), Майну, Фернандеш, Гарначо, Диалло (Ҳойлунд, 76), Зиркзе (Рэшфорд, 61).

Огоҳлантиришлар: Гарначо (36), Мартинес (63), Ҳендерсон (63), Ҳюз (83), Лакруа (90+5).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар