Трент Александр-Арнолд «Нант»ни сотиб олмоқчи.
Л'Equipe хабарига кўра, «Ливерпул» ҳимояччисининг манфаатларини Лондондаги инвестиция фирмаси орқали бошқарадиган отаси Майкл Франция спорт бозорига катта қизиқиш билдирмоқда. У «Нант»га кўз тикишдан олдин «Сент-Этьен» ва «Гавр»ни сотиб олишни ўйлаб кўрди.
8 карра Франция чемпионига айланган клуб тадбиркор Валдемар Китага тегишли. У 2007 йилдан бери «Нант»га эгалик қилади ва мухлислар орасида жуда машҳур эмас. Янги стадион қурилмагани ва телевидение ҳуқуқлари бўйича келишувнинг бузилиши унинг клубни сотишга рози бўлиш ниятини тасдиқлади, чунки у йўқотишларининг катта қисмини қоплашни хоҳлайди.
Тадбиркор ўтган ёзда Трентнинг оиласи билан видеоқўнғироқ орқали танишган ва кейинроқ Женевада улар билан шахсан учрашган. Томонларнинг учинчи йиғилиши шу пайшанба куни Лондонда бўлиб ўтди.
Хабар қилинишича, келишув 100 миллион еврога баҳоланган, жумладан, 80 миллион евро миқдоридаги қатъий қиймат ва 20 миллион евролик кредит, шунингдек, 40 миллион еврогача бўлган турли бонуслар.
Келишув амалга ошса, бу оиланинг биринчи спорт хариди бўлмайди. Аввалроқ Александр-Арнолд Otro Capital орқали Франциянинг Формула 1 жамоаси Apline F1 Team'нинг миноритар акциядорига айланганди.
«Нант» ҳозирча «Ливерпул» футболчиси ва унинг оиласи билан музокаралар бўлаётганини тасдиқламаган.